Давлат таълим стандартларининг ягона очиқ муҳокама портали ишга туширилади

Фото: Таълим

27-март куни «Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукуматнинг 157-сонли  қарори қабул қилинган.Қарор биланбиргаликда Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланган.

“2024 йил 1-октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади”, – дейилади хабарда.

Давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади: 

  • Тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш; 
  • таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш; 
  • таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш. 

Низомда таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг «Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилиши ҳамда 1-августгача dts.uz – Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама портали ишга туширилиши белгиланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.