Танишишдан бош тортган қизнинг юзига тарсаки туширган тошкентлик йигит 2,5 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани суди нотаниш қизнинг юзига тарсаки туширган 26 ёшли маҳаллий фуқарони 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Ҳукм эълон қилинган йиғилиш 1 май куни бўлиб ўтди. Суд ўзбекистонлик йигитни ўз мазмунига кўра умумэътироф этилган ахлоқий меъёрларга намойишкорона бепарволик билан ифодаланган безорилик моддаси бўйича айбдор деб топди.
Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 февраль куни йигит кўчада 17 ёшли қиз билан танишмоқчи бўлган. Бунинг учун у қизга яқинлашиб, уни орқасидан ушлаб олган. Қиз қаршилик кўрсатган, йигитнинг телефони ерга тушиб кетган. Бу унинг шу даражада ғазабини чиқарганки, йигит жабрланувчининг юзига мушт тушириб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчи пастки лабидан жароҳат олган.
Суд жараёнида гумонландор ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Унинг сўзларига кўра, у яқинда ажрашганидан кейин оилавий ҳаётини йўлга қўйиш учун қиз билан танишмоқчи бўлган.
Шарҳлар