Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот агентлиги: Ашраф Ғани Ўзбекистон ҳудудида эмас
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги Афғонистон президенти Ўзбекистон ҳудудида эканлиги ҳақидаги хабарни рад этди.
«Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда. Хусусан, уларда Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум, Ота Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг номлари тилга олинмоқда. Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар