,

Ташиев Қирғизистон Тожикистон билан чегарани қачон очишини маълум қилди 

Глава ГКНБ
Фото: АКИpress

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев “Тожикистон чегараси билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат қилаётганини” айтди ҳамда икки йил аввал чегарадаги тўқнашувлар ва ҳар икки томондан қурбонлар бўлганлигини ҳам эслаб ўтди

“Буларнинг барчаси такрорланмаслик учун чегара масаласини ҳал қилишимиз керак. Биз бу борада ишлаяпмиз. Тез орада ҳал бўлади деган умиддамиз. Ҳаммаси муҳокама этилгач чегараларни очамиз ва кейинчалик яхши қўшничилик муносабатларида яшаймиз. Биз қўшниларимизни танламаймиз. Уни бизга Худо беради. Шу сабабли биз улар билан тинч-тотув яшашимиз керак”, – деган Ташиев. 

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бу масала бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири эканини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.