«Тошкент инвест компанияси» АЖ Керамика боғи бўйича сўровномани чоп этиш илтимоси билан пойтахт ҳокимлигига мурожаат қилди
“Тошкент инвест компанияси” АЖ пойтахтликларнинг фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўровномани расмий телеграм-каналда эълон қилиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Anhor.uz Тошкент ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
“Ушбу боғни ободонлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш учун фикр-мулоҳазалар зарур. Бу босқичда аниқ иш режалаштирилмаган – фикр-мулоҳазалар йиғилмоқда”.
Сўровномадаги техник хатолар туфайли пост ўчирилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.
“23 июль куни тушдан кейин пост яна эълон қилинди. Анкетани ишлаб чиқувчилар бизни сўров натижаларининг ҳеч бири йўқолмаганига ишонтиришди. Бунда салбий шарҳлар ҳеч қандай роль ўйнамади, чунки ҳокимлик матбуот хизмати ҳар бир фикр-мулоҳазани қайта кўриб чиқиб, шарҳловчиларни сўровномада қатнашишга ишонтириш мақсадида мулоқотга тортди”, — дея хулоса қилади бўлим.
Шарҳлар