Ташқи ишлар вазири Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
6 май куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Молдованинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Валериу Кивер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон-Молдова икки томонлама муносабатларининг ривожланиш динамикасини кўриб чиқдилар ва ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.
Бахтиёр Саидов элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, унга мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилади.
Улашиш:
Шарҳлар