Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Азиз Садиров Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Садиров Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ биносида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов, вилоят ИИББ бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов ҳамда шахсий таркиб иштирокида йиғилишда масъуллар ҳамда ходимларга таништирилди.
Азиз Садиров бунгача Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар