Бош вазир Россия халқига таъзия билдирди

Бош вазир матбуот хизмати

Бугун, Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Олег Мальгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди.

Бош вазир олдин ҳам Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинга Москва вилоятидаги «Crocus City Hall» мажмуасида содир бўлган терракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.