Техас Бош прокурори Байден маъмуриятини судга берди
Техас бош прокурори Кен Пакстон президент Жо Байден маъмуриятини баъзи сайловчиларнинг фуқаролигини текширишда ёрдам беришдан бош тортганликда айблаб, судга мурожаат қилди.
Реутерс хабарига кўра , октябрь ойи бошида Пакстон ҳокимият органларига овоз бериш учун ноқонуний рўйхатдан ўтган бўлиши мумкин бўлган одамларнинг фуқаролигини текшириш учун сўров юборган.
Ҳеч қандай жавоб олмаганидан сўнг, у Техаснинг Ғарбий округи туман судига даъво аризаси билан мурожаат қилишга қарор қилди.
Пакстоннинг таъкидлашича, федерал ҳукумат штатда рўйхатга олинган 17,9 миллион сайловчидан 450 минг нафарининг фуқаролигини текширишда ёрдам беришдан бош тортган.
Улашиш:
Шарҳлар