Техасдаги Tesla заводида робот ходимга ҳужум қилгани маълум бўлди

Фото: Shutterstock

2021 йилда АҚШнинг Техас штатидаги гигафабрикада Tesla муҳандисига робот ҳужум қилганди, дея хабар беради Daily Mail манбаларга таяниб.

Нашрнинг ёзишича, автомобилнинг янги қуйма алюминий қисмларини ҳаракатлантиришга мўлжалланган робот Tesla муҳандисига ҳужум қилган.

“Робот яқин атрофда иккита ўчирилган Tesla роботлари учун дастурий таъминот тузаётган одамни сиқиб қўйган, сўнг ўзининг металл тирноқларини ишчининг орқа ва қўлига санчган ва завод юзасида “қон изларини” қолдирган”, – деб ёзади Daily Mail .

Ҳодиса 2021 йил учун эълон қилинган жароҳатлар ҳисоботидан маълум бўлди. Бундан ташқари, 2022 йил давомида Giga Texas компаниясининг ҳар 21-ходими иш жойида жароҳат олгани хабар қилинади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.