Техникумни муваффақиятли тугатганлар учун ОТМга кириш суҳбатида нималар сўралади

Foto: ta'lim xabarlari

Аввалроқ техникумни муваффақиятли тугатганлар суҳбат асосида имтиҳонсиз ОТМга қабул қилиниши ҳақда хабар берган эдик. Улар бирданига 2-курсдан ўқишни бошлашади. Ҳозирда шу тоифадаги абитуриентлар учун қабул давом этмоқда.

Суҳбатда нималар сўралади?

Суҳбатда талабгорга 4 та йўналишда жами 4 та савол берилади:

  • мамлакатда ўз соҳасига оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш;
  • бакалавриат таълим йўналишини танлашда мотивасия (соҳа касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш);
  • шахсий-касбий хусусиятлар (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шахсий ютуқлар мавжудлиги, шунингдек, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари);
  • танланган бакалавриат таълим йўналиши соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги.

Бунда абитуриентлар жами 100 балл тўплаш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.