Қўйлиқ бозорда телефон ўғирлаган шахс ушланди

Фото: Миллий гвардия

17 апрель куни соат 16:00 лар атрофида Бектемир тумани ИИБ НҚга фуқаро Н.А.дан унга тегишли бўлган «Redmi А2+» русумидаги телефон аппарати Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

«Видеокузатув камералари текширилганида 40 ёшли фуқаро А.С. Н.А.нинг сумкасидан телефонни ўғирлагани маълум бўлди», – дейилади хабарда.

18 апрель куни ўзгалар мулкини талон-тарож қилган ушбу шахс Қўйлиқ деҳқон бозорида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан А.С. га нисбатан Бектемир тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.