ДХШ асосида ташкил этилган боғчалардаги болаларнинг 56 фоизи ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари саналади

Фото: review.uz

Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ДХШ асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

  • 2023 йилда давлат-хусусий шериклик йўналишида жами 4720 та лойиҳа ўз фаолиятини бошлаган;
  • 2018/2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 147 317 қувватга эга нодавлат боғчаларини ташкил этиш учун 3,7 трлн. сўмлик лойиҳалар бўйича 1657 нафар тадбиркорлар билан битимлар имзоланган;
  • Шундан, 1397 та лойиҳада қурилиш ишлари якунланган бўлиб, 128 617 қувватга эга нодавлат боғчалари ўз фаолиятини бошлаган;
  • 2018/2023 йиллари қамров даражаси паст ҳудудларда 26 528 та оилавий боғча ташкил этилган бўлиб, қўшимча 713 996 та қувват яратилган;
  • Давлат хусусий шериклик асосида фаолиятини бошлаган боғчаларга қамраб олинган болалардан 462 612 нафари (56%) ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.