Термизда атракционнинг 4 кишилик ўриндиғи синиб тушди
16 апрель куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг маъмурий биноси олдида жойлашган истироҳат боғида аттракционнинг троси узилиб кетиши натижасида 5 нафар бола тан жароҳати олганлиги тўғрисида маълумот тарқалган.
Ўрганишлар натижасига кўра, Термиз шаҳри, “Тупроққўрғон” МФЙда жойлашган “TERMIZ AVENUE PARK” МЧЖга қарашли “BOLAJON”номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган “Қувноқ тепалик” аттракционида 4 кишилик ўриндиғи синиб жойидан ерга қўлаб тушиш натижасида 4 нафар фуқаролар турли хил тан-жароҳат олганликлари маълум бўлган.
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 апрелда рўйхатга олинган амалдаги “Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари”га асосан:
- ушбу боғдаги мазкур аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган (қоиданинг 4-боб, 28-банди);
- аттракционни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган (қоиданинг 4-боб, 31-банди);
- аттракционни мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган (қоиданинг 4-боб, 34-банди).
Шуниндек, мазкур паркда аттракциондан фойдаланиш учун расмий рухсатнома олмасдан ундан фойдалинилган. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Истироҳат боғлари аттракционларни назорат қилиш бўлими томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади.
Шарҳлар