Россиялик терговчилар “Крокус”га ҳужум қилишда гумон қилинаётганларнинг оилаларини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келишди

Фото: The Moscow Times

Сешанба куни россиялик терговчилар “Крокус”га ҳужум қилишда гумон қилинаётган тўрт кишининг оила аъзоларини сўроқ қилиш учун Тожикистонга етиб келди, дея хабар беради Тожикистон хавфсизлик хизматидаги уч манба Рейтер агентлигига.

Очиқ изоҳ беришга ваколати бўлмаган манбаларнинг айтишича, Тожикистон хавфсизлик кучлари оилаларни Вахдат ва Ҳисор шаҳарларидан ҳамда Рудакий туманидан пойтахт Душанбега олиб келишган.

Манбаларга кўра, Тожикистонда “Крокус”даги теракт бўйича амалга оширилаётган тергов ҳаракатларининг бориши президент Эмомали Раҳмоннинг “шахсий назорати” остида. Душанба куни Тожикистон президенти ҳужумни “шармандали ва даҳшатли воқеа” деб атади ва ота-оналарни фарзандлари тарбиясига жиддийроқ эътибор қаратишга чақирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.