Термизни чанг бўрони қоплади (видео)
9 май куни Термизни чанг бўрони қоплади. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси рухсат этилган меъёрдан ошди, деб хабар бермоқда иқлимшунос Эркин Абдулахатов.
Унинг қайд этишича, Термизда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилмоқда. Кўриш оралиғи жуда чекланган – 100-200 м.
Мутахассиснинг ёзишича, Термизда ҳавонинг ПМ-2,5 ва ПМ-10 зарралари билан ҳаддан ташқари кўпайган ифлосланиши қайд этилган.
Улашиш:
Шарҳлар