Ўзбекистон ва Тожикстонда пиёз нархи рекорд даражада арзонлашди

Фото: хабар.ўз

Ўзбекистон ва Тожикистонда пиёзнинг улгуржи нархлари рекорд даражада тушди, деб ёзмоқда Казинформ EastFruit таяниб.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, улгуржи бозорда янги пиёзнинг бир килограмми 10 центдан 20 центгача баҳоланган. Сабзавотнинг бир тоннасини 100 доллар тўлаб, сотиб олишингиз мумкин.

Ушбу нарх юқори сифатли, сараланган ва қадоқланган маҳсулотлар учун амал қилади. Деҳқонлар томонидан даладан жўнатилган маҳсулотлар бундан ҳам арзонроққа сотиляпти.

“Қизиғи, Ўзбекистонда 2023 йилги пиёз ҳосили янги ҳосилга қараганда қимматроқ. Шу билан бирга, ўтган йилги пиёз нархи барқарор даражада қолмоқда, янги эрта пиёз эса арзонлашмоқда”, – дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг прогноз қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистонда эрта пиёз ҳосили ҳам юқори бўлади. Бу эса ушбу маҳсулот нархининг ошишига йўл қўймайди. Май ойи ўрталарида пиёз нархи бироз барқарорлашиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.