Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон музокаралари бошланди
16 октябрь куни Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегацияси музокаралар ўтказиш учун Термизга ташриф буюрди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
Музокараларда Ўзбекистон делегациясига бош вазии ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилади.
Толибон делегацияси вакили Инамулла Саманганига кўра, ташриф давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, электр, транзит, темир йўллар, хавфсизлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинади. Хусусан, сўз “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линияси ва “Мозори Шариф – Қобул – Пешавор” йўналиши бўйича темир йўл қурилиши лойиҳаларини ишга тушириш ҳақида ҳам боради.
Улашиш:
Шарҳлар