Bo'limsiz

Тошкент ва Тошкент вилоятидаги АГТКШда 11 млрд сўмлик газ талон-тарож қилингани аниқланди

Заправка
Источник: Anhor.uz

Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖга қарашли 3 та АГТКШда ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускуналарида назорат қилинадиган маълумотлар истеъмолчилар аралашуви билан қисман йўқотилишига йўл қўйилганлик ҳолати, яъни газни ҳисобга олиш ускунасининг электр таъминоти тизимидан вақти-вақти билан узиб қўйиш йўли билан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмининг ҳақиқий кўрсаткичлари ҳисоботлардан яшириб келинганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар натижасида мазкур АГТКШларда жами 7,8 млрд сўмлик 7,8 млн метр куб табиий газ ноқонуний фойдаланилган..

Чиноз туманидаги “Чинмасжид” МФЙда жойлашган “Кошона пойдевори” МЧЖга қарашли АГТКШда табиий газ ҳажмини ҳисобга олиш учун ўрнатилган AvtoPilot PRO русумли электрон ҳисоблагичга ўрнатилган бир маротабалик назорат тамғаси қасддан бузилганлиги ва ҳисоблагичдаги манифолд қисми тенглаштирувчи жўмраклари қисман очиқ ҳолатдалиги (улаш тартиби бўйича тўлиқ ёпиқ ҳолатда бўлиши керак) аниқланди. Бу эса, ўз навбатида, ҳисоблагичдаги кўрсаткичларни ташқи таъсир ёрдамида камайтириб кўрсатилишига олиб келади.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, 1,9 млрд сўмлик 1,9 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Сергели тумани “Қорасув” МФЙ Хонобод кўчасида жойлашган “Нур Зиёд файз бизнес” МЧЖга қарашли АГТКШда AvtoPilot PRO русумли газ ҳисобдони ўрганилганда, унга ташқи таъсир кўрсатилганлиги, яъни ҳисобдон манифолд қисми тенглаштирувчи жўмраклари очиқ ҳолатдалиги (тўлиқ ёпиқ ҳолатда бўлиши керак) маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, 1,3 млрд сўмлик 1,3 млн метр куб табиий газ ўғирлангани аниқланган.

Ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 6 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларига тақдим қилинди.

Мавзу бўйича кўринг:

Ўзбекистонда газ қаерга йўқоляпти  

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.