Термизлик эркак фарзандини ширинлик олиб беришни сўрагани сабаб калтаклаган

Фото: видеодан фотокўчирма

Ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида видеохабар ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беряпти.

«Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексининг 41 (Ҳақорат қилиш) ва 59-2 (Оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланиши айтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.