Аёл тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда

Кейинги йилларда Ўзбекистонда давлат томонидан аёл тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистонда жойлашган халқаро ташкилотлар ҳам ўз хиссаларини қўшиб бормоқдалар.

Юртимизда 18 йилдан бери текстил соҳасида ишлаб келаётган Fratelli Casa кийим кечак бренди USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес мухитини ривожлантириш бўйича лойихаси кўмагида «Textile business incubator»лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатларида текстил соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган аёл тадбиркорларнинг ривожланишига ўз хиссасини қўшишдир. Лойиҳа давомида аёл тадбиркорларга амалий ва назарий билимлар берилиб улар ғояни ишга тушириш, фаолият олиб бораётган бизнесни ривожлантириш ва савдони маркетплейс, дистрибуция ва ўз дўконлари орқали йўлга қўйиш бўйича тажрибага эга бўлишади. Лойиҳа қатнашчилари соҳа мутахассисларининг назарий ва амалий билимларини ўрганишлари мумкин бўлиб, Туркия мамлакати ва Бишкек шаҳрига ташриф буюришлари кўзда тутилган.  

Лойиҳа қўйидаги вазифалари ўз ичига олади:

  1. Тошкентда текстил соҳасида брендларни ривожлантириш бўйича хизмат кўрсатадиган бизнес-инкубатор ташкил этиш. Бизнес-инкубатор доирасида 4 ой мобайнида аёллардан ташкил топган 2 та гуруҳ учун курс яратиб уни тақдим қилиш.
  2. Бишкек шаҳрида текстил сохасидаги аёл тадбикорлар учун брендинг, рақамли маркетинг, интернет дўконни йўлга қўйиш ва уни юритиш, электрон тижорат, стратегик режалаштириш ва мижоз тажрибаси бўйича 12 та ўқув курсларини ташкил этиш.
  3. Текстил соҳаси етакчилари билан танишиш, уларнинг тажрибалари ва технологияларини ўрганиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ниятида мазкур соҳада ишлаб келаётган 32 та аёл тадбиркорлар учун Бишкек ва Истамбул шаҳарларига 7 кунлик ташриф ташкиллаштириш.
  4. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Кирғизистон ва Туркияга тегишли текстил брендларининг маркетплейс ҳамда электрон тижорат орқали иш юритаётган брендларнинг фаолияти тўғрисида икки кунлик бизнес-форум ташкил этиш.

Айни дамда бизнес-инкубатор доирасида биринчи гуруҳ учун курс ишга туширилди. Қатнашчилар тааъсуротлари ижобий. Ушбу курс апрель ойида якунига етгач мазкур лойиҳа буйича иккинчи курсга навбат берилади.

Агарда сиз кийим соҳасида ўз брендингизни ривожлантиришни истасангиз ёки брендингиз фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлсангиз мазкур лойиҳамизда қатнашишга таклиф қиламиз.

Қўшимча маълумот:

Ушбу дастурда қатнашиш бепул.

Лойиҳадан алохида ўрин олган икки ойлик дарслари қуйидаги блоклардан иборат бўлади:

  1. Брендга илк қадам қўйиш омиллари.
  2. Нарҳлаш ва бизнес.
  3. Сотув жараёни – электрон тижорат.
  4. Мижозлар ва ҳамкорлар билан мулоқот ўрнатиш.
  5. Маркетинг.

Дарслар назарий ва амалий билимлар асосида тайёрланган бўлиб, дастурни ушбу соҳада муваффақиятли иш олиб бораётган мутахассислар тақдим қилишади.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларга мурожат қилинг:

+998994705511

+998901687318

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.