Тез ёрдам автопаркининг бир қисми электромобилларга алмаштирилади

Фото: Минздрав

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. “Халқ саломатлиги – 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, 980 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Барча оилавий врачлик пунктлари, поликлиникалар ва бирламчи тиббий ёрдам шифохоналари таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

Тез тиббий ёрдам транспортининг 50 фоизи электр транспорт воситаларидан ташкил топади. Шу билан бирга, электромобилларни сотиб олиш муддатлари 2024 йилдан 2030 йилгача қилиб белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.