Ўтган ўн бир ой давомида рўйхатга олинган никоҳлар сони маълум бўлди

Пара
Фото: news.un.org

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ФҲДЁ органлари томонидан 256 533 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Никоҳларнинг 128 002 таси шаҳар жойларда ва 128 531 таси эса қишлоқ жойларда қайд этилган.

2022-йилда ФҲДЙО органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида жами 296 689 та никоҳ қайд этилган бўлиб, шундан: 250 824 та никоҳ 30 ёш ва ундан кичиклар орасида қайд этилган ва бу жами тузилган никоҳларнинг 84,5 фоизини такил этмоқда.

Aввалроқ, Anhor.uz ажримлар натижасида Ўзбекистонда аёллар ижтимоий ва иқтисодий ҳимоясиз қолаётганини ёзган эди. Психологлар ва ҳуқуқшунослар турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган эр-хотинларга никоҳдан олдинги шартнома тузишни тавсия қилади. Ушбу ҳужжат болаларни тарбиялаш, молия, шу жумладан қарзлар ва мажбуриятларни тақсимлаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.