Тиббиёт муассасаларида қурилиш жараёнларини кўзатиш учун камералар ўрнатилди

Фото: газета.ўз

Жорий йилда давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 147 та тиббиёт муассасаларида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Уларнинг 125 таси янгидан бошланувчи, 22 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир.

Шундан:

  • 25 таси янгидан қурилиш;
  • 105 таси реконструкция қилиш;
  • 17 таси эса мукаммал таъмирлаш объектлари ҳисобланади.

2 апрель ҳолатига кўра, дастурдаги объектларнинг 123 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.

“Ушбу йўналишдаги ишларнинг боришини назорат қилиб бориш мақсадида 111 та объектларда 330 та камералар ўрнатилди ва улар вазирлик ситуацион марказига уланди. Натижада, қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб кузатиш ва объектларда бажарилаётган ишларнинг кунлик мониторингини олиб бориш имкони яратилди”, – дейилади хабарда.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.