Тикувчилик корхоналарига пахта импорти учун транспорт харажатларининг 50% қоплаб берилади
Мазкур тармоқ ривожини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, газлама-мато, бўяш ва тикувчилик бўйича янги қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилади. Жумладан:
– бўялган матони 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини ички бозорга сотган корхоналар ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлайди;
– уларга мол-мулк солиғини 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
– 2025 йил 1 январга қадар пахта ва сунъий толани импорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
– тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари учун зарур технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини импорт қилишда улар божхона божидан озод қилинади.
Президент бундай имкониятлардан фойдаланиб, лойиҳаларни кўпайтириш, инфратузилма харажатларининг ярмини қоплаб бериш муҳимлигини таъкидлади.
Шарҳлар