Арманистон Россия билан телекўрсатувлар бўйича келишувни бекор қилиши мумкин

Фото: Lenta.ru

Агар Москва Ереван таклифларига рози бўлмаса, Арманистон Россия билан телекўрсатувлар бўйича ҳукуматлараро келишувни бир томонлама бекор қилиши мумкин, деб ёзмоқда ТАСС республика юқори технология саноат вазири Мхитар Ҳайрапетян сўзларига таянган ҳолда. Гап Арманистон ҳудудида оммавий мультиплексда “Владимир Соловёв билан оқшом” ва “Владимир Соловёв билан якшанба оқшоми” кўрсатувларини блокировка қилиш ҳақида кетмоқда.

“ИТ-Ресерве” компанияси директори, ахборот технологиялари бўйича эксперт Павел Мясоэдов таъкидлашича, Арманистон Россия оммавий ахборот воситаларининг трансляциясини чеклаб, сўз эркинлигини бузмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.