Оқшомги Анҳор: 29 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 29 ноябрь янгиликлари

Вилоятларда электр қувватининг ўчирилгани унинг истеъмоли лимитлари билан боғлиқ. Бу лимитлар иқтисодиёт Вазирлиги томонидан ҳисобланади ва белгиланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Хоразмга жўнаб кетди. У ерда давлат раҳбари мамлакатимизнинг  пайпоқ чиқариладиган энг йирик тўқимачилик корхоналаридан бирида бўлди. Президент эътиборига тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ҳавола қилинди. Келаси 2019 йилда эса Президентимизни ташриф билан Беларусь Республикасида кутишмоқда. Айни пайтда томонлар сафарга фаол ҳозирлик кўрмоқда.
 
Бош прокуратура Жиззах вилоятида бир фермернинг ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ воқеани шарҳлаб берди. У банкдан олган кредит маблағларни қайтармаганлиги учун мажбурий ижро Бюроси томонидан  мол-мулки мусодара қилинганидан кейин ўз жонига суиқасд қилишга қарор қилган. Бюрода хизмат текшируви ўтказилиши натижасида қонунчилик фактлари бузилмагани аниқланди.
 
Ўзбекистон башарият маданий мероси рўйхатига “лазги”ни киритиш ниятида. Маданият Вазирлиги, ташқи ишлар Вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясига шу масала юзасидан топшириқлар юкланди.
 
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.