Тилхат ҳам шартнома ўрнини боса олади
Фуқаролик кодексининг 41-бобига кўра қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома аниқроғи тилхат билан расмийлаштириш керак.
«Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан яъни 3 млн 400 минг сўмдан кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт», – дейилади хабарда.
Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши талаб қилинади.
Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини боса олади.
Улашиш:
Шарҳлар