“Тирик тарих” фильмлар туркуми яратилади

Миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркуми ишлаб чиқилади, деб ёзмоқда Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.

“Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди.

“Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури (“Тирик тарих”) тасдиқланди”, – дейилади хабарда.

Дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш белгиланди.

Шунингдек, қуйидагилар тузилди:

🔹Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия (Миллий комиссия);

🔹Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш (Миллий кенгаш).

“Тирик тарих” дастури доирасида:

🔸фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади;

🔸кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун тақдимот шаклидаги танловлар (питчинг) асосида кинокомпаниялар аниқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.