ТИВ: Пермда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Источник: РИА Новости

Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Вазият Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Meduza нашрининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни эрталаб қуролланган киши Пермь давлат миллий тадқиқот университетига ҳужум қилган. Соат тахминан 11 да (Москвада эрталаб соат 9) ҳарбий кийимдаги жиноятчи кампусда қуролдан ўқ ота бошлаган, кейин олий ўқув юртининг саккизинчи корпусига кирган.  У май ойида қонуний тарзда харид қилган ўзининг тахминан 12-калибрли силлиқ стволли Huglu қуролидан камида 30 марта ўқ отган. Олий ўқув юртида барча машғулотлар бекор қилинган.

Юз берган воқеа оқибатида талабалар деразалардан ташқарига сакраб. Кўпчилик аудиторияларда баррикадалар қуриб олган.

Россия Тергов қўмитасининг ва Соғлиқ сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлган. Даставвал беш киши ҳалок бўлгани ва яна олти киши жабрлангани ҳақида хабар тарқалганди, аммо кейин саккиз нафар ҳалок бўлган киши ҳақида ахборот келди. Ҳозирги маълумотларга кўра 28 киши жабрланган, улардан 19 таси ўқдан яраланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, университет қўриқлаш хизматининг ходимлари ҳам ярадор бўлган, ҳалок бўлган бир ходим ҳақида хабар берилмоқда. Жабрланганларнинг еттитаси касалхонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда, қолганларининг ҳолати ўртача оғирликда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.