Тошкент аҳолиси «Газета корпуси»нинг мозаикаси жойлаштириладиган жойни танлаши мумкин
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги мутахассислари томонидан Арнольд Ган яратган мозаика панноси демонтаж қилинди ва мозаикани кўчириш ва сақлаш учун мақбул бўлган жой ечими устида ишламоқда.
Тошкент аҳолиси паннонинг келажакдаги жойлашувини очиқ танлов асосида ўзлари танлашлари мумкин:
— Аҳоли паннонинг келажакдаги жойлашувини аниқлаш бўйича таклифлар қабул қилинади. Таклифни Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг телеграм рақамига +998 91 001 08 86 юбориш мумкин;
— Мутахассислар паннони жойлаштиришнинг энг мақбул вариантларини Жамғарманинг https://t.me/acdfuz расмий телеграм каналида овозга қўяди.
Очиқ танловда қуйидаги шаклдаги таклифлар қабул қилинади: Тошкент шаҳри, кўча номи, уй рақами. Мўлжал: Жойлашув фотосурати. Қўшимча афзаллик: мозаиканинг жойлашуви бўйича дизайн лойиҳаси таклифи.
Мозаиканинг реставрация ишлари якунлангач, у аҳоли энг кўп овоз берган манзилга жойлаштирилади.
Аввалроқ фаоллар мозаикани бузилишдан асрашга чақирганди, «Газета корпуси»нинг биноси қурилиш девори билан ўраб олинганди.
Шарҳлар