Тошкент аэропортида автомобилларни узоқ муддатга қолдириш мумкин бўлган автотураргоҳлар яратилади

Источник: Дана Опарина/Anhor.uz

Тошкент аэровокзалининг биноси ёнида автомобилларни узоқ муддатга қолдириш мумкин бўлган автотураргоҳлар қурилади. Бу ҳақда матбуот анжуманида  Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева маълум қилди.

«Ушбу масала устида июль ойида иш олиб борилганди, автотураргоҳларни  зарур  IT-тизимлар билан қайта жиҳозлаш режалаштирилганди. Афсуски, бу ер участкалари Ажга берилмагани сабабли муаммолар юзага келди».

Раъно Жўраева  яқинда президент томонидан имзоланган “Қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни асос қилиб келтиради.

«Бу ерларни ҳокимликдан АЖга қандай қилиб олиб бериш бўйича конкрет қоидаларни амалга ошириш борасида ушбу қонун мослаштирилмоқда. Бу қоидалар яқин вақт ичида кучга кириши керак. Бу майдонларни олишимиз биланоқ , уларни тегишли тизимлар билан жиҳозлаймиз. Бу йўлнинг нариги юзида жойлашган бир нечта автотураргоҳ, бу участкаларнинг ҳаммасини аэропорт бизга турли қийматдаги автотураргоҳларни ташкиллаштириш учун бермоқда».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.