«Тошкент» аэропортида Fast Track хизмати ишга туширилди

Источник: Uzbekistan Airports

“Тошкент” халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги Fast Track хизмати ишга туширилди. Хизмат йўловчиларга рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш имконини беради, дея хабар беради Uzbekistan Airports компанияси.

Fast Track хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус “коридор” бўйлаб “стерил” зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.

Fast Track хизматининг нархи 170 000 сўм. Шунингдек, оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун «Оилавий» пакети мавжуд. Хизмат учун миллий валютада нақд пулда ёки Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқалар орқали банк ўтказмаси орқали тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.