Тошкент аэропортида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Парижга кузатишди
Спортчилар Парижда ўтказиладиган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун Францияга жўнаб кетди, деб хабар беради UZBEKISTAN AIRPORTS компанияси.
Тарихий Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган мамлакатимиз терма жамоаси бўлажак Олимпиадада яхши ўйин кўрсатиши кутилмоқда, дея таъкидлайди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар Олимпиада ўйинлари доирасидаги илк учрашувини 24 июль куни Испанияга қарши ўтказади. Бунгача маҳаллий жамоа Гвинея (15 июль) ва Янги Зеландия (18 июль) билан иккита синов ўйинини ўтказади.
Улашиш:
Шарҳлар