Абхазияда Ми-24 вертолёти ҳалокатга учради

ми-24
Фото: ИА Рекс

Абхазия Мудофаа вазирлигининг Ми-24 вертолёти Гулрипш районида ҳалокатга учради, бу ҳақда Абхазия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Адгура Гумба маълум қилади. Фавқулодда вазиятлар вазири Лев Квициниянинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, экипажнинг учала аъзоси ҳам тирик, улар касалхонага ётқизилган.

“Апсныпресс” хабарига кўра, вертолёт бортида Георгий Пачулия, Виталий Коренов ва Эдуард Мкртчан бўлган. “Вертолёт қийин фавқулодда қўнишни амалга оширди ва кейин ёниб кетди. Учала экипаж аъзоси ҳам касалхонага етказилди, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ”, — дейди жаноб Квициния ТАСС билан суҳбатда.

Абхазия Ҳарбий-ҳаво кучлари 2008 йилдаги “Беш кунлик уруш”да, яъни  Абхазиянинг Кодори дараси ва Грузиянинг ғарбий қисмидаги Сенаки шаҳридаги операцияларда фаол иштирок этган иккита Ми-24П вертолётлари билан қуролланган.

Бундан ташқари, Абхазия армиясида 1992-1993 йиллардаги Грузия-Абхазия уруши пайтида сотиб олинган ва фаол қўлланилган иккита СУ-27 қирувчи самолёти ҳам мавжуд. Шунингдек, битта МиГ-21 қирувчи самолёти, битта Су-25 ҳужум самолёти, бешта Л-39 ҳужум самолёти ва тўртта Ми-8 вертолёти (иккита Ми-8Т ва иккита Ми-8МТ) хизмат қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.