16 ёшли йигит фуқароларга “ҳавола” жўнатиб уларни чув туширди

Фото: Киберхавфсизлик хизмати

Қарши шаҳрида яшовчи 52 ёшли (аёл) Р.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.020.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қарши шаҳрида яшовчи 16 ёшли Ф.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Тергов органларига жалб этилган Ф.Ш. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, банк карта маълумотларини қўлга киритиган ва банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.