Тошкент аэропортида терминаллараро бепул шаттл-бас ишга тушди

Источник: Uzbekistan Airports

Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро авиақатнов терминаллари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. UzPort наклейкасига эна паст полли автобус ҳар куни соат 05.00 дан 23.30 гача хизмат кўрсатади, дея хабар беради Uzbekistan Airports компаниясининг матбуот хизмати.

«Биз йўловчилардан терминалларни бир-бирига боғлаш борасида кўплаб мурожаатларни олдик. Йўловчилар айрим ҳолларда терминалларни адаштириб нотўғри терминалга келишади. Терминаллар орасидаги масофа тахминан 4 км. Тезкор усул — таксидан фойдаланиш, аммо такси нархи ҳар доим ҳам барча тоифадаги фуқаролар учун мақбул эмас. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, Uzbekistan Airports терминаллараро қатновчи автобусни тест режимида йўлга қўйишга қарор қилди», — дея изоҳ беради компания матбуот хизмати.

Манба: Uzbekistan Airports

Терминаллараро транспорт ҳар соатда жадвалга мувофиқ ҳаракатланади. Халқаро авиақатновлар терминалида автобус жўнаб кетиш зали ёнидаги тўхташ жойида автобуслар учун ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланади, маҳаллий терминалда эса кириш эшиги ёнигача боради. Автобус хизматларидан барча ҳоҳловчилар бепул фойдаланиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.