Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳини Имом Бухорий ордени билан тақдирлади

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг юксак мукофоти – «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Бу орден яқинда, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилди. У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.

Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.