,

Тошкент ҳавоси хавфли бўлиб қолмоқда

Воздух грязный Ташкент загрязнения

Айни пайтда Тошкент ҳавоси майда чанг зарралари (PM2,5) концентрацияси бўйича дунёнинг энг ифлосланган шаҳарларидан бири ҳисобланади. Тошкент ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида 4-ўринни эгаллади. IQAir портали маълумотларига кўра, 22 январь куни соат 19:00 да Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси (AQI) ўртача 185 га, Бунёдкор шоҳкўчасидаги энг юқори нуқтада эса 244 га етган, бу «хавфли» даражага тўғри келади.

PM 2.5 зарралари асосий ҳаво ифлослантирувчиси бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда уларнинг ҳаводаги концентрацияси энг юқори чўққисида 122 мкг / м³ (кубометр учун микрограм) ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартидан 24 баравар юқори. Айни пайтда соат 20:30 да PM2,5 концентрацияси 57 мкг/м³ ни ташкил этиб, меъёрдан 11 баравар кўпроқдир.

Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатига қуйидагилар кирди:

Термиз ва Жиззахда PM2,5 концентрацияси Жиззах ҳавосида 60,8 мкг/м³, Термизда эса 103,3 мкг/м³ ни ташкил этди, бу ЖССТ стандартларидан Жиззахда 12,1, Термизда 20,3 баравар юқори.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.