Ўзбекистон-Хитой форуми якунлари бўйича ҳамкорлик тўғрисида 27 та ҳужжат имзоланди
22 январь куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном провинциясидаги Урумчи шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтди, унда асосий вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда икки мамлакатнинг 1200 дан ортиқ ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Хитой делегациясига эса ККП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур ХКП партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилик қилди.
Форум якунлари бўйича Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва Хитойнинг тегишли провинциялари ўртасида иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича 27 та ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида 30 та битим ва шартномалардан иборат катта пакет имзоланди.
Шарҳлар