,

Ўзбек киноси ва театрининг ноёб ижодкори Турғун Азизов вафот этди

Турғун Азизов
Фото: театр арбоблари

Ўзбек киноси ва театрининг ноёб ижодкори, актёр, режиссёр, ўзбек халқининг севимли санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ижодкорнинг ҳамкасблари, яқинлари ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилишмоқда.

Маълумот учун, Турғун Азизов 1934 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1953 йили ўрта мактабни тугатиб, А.Н.Островский номидагиТошкент давлат бадиий-театр институтини (ҳозирги ЎзДСМИ) драма ва кино факультетига ўқишга кирган. У талабалик йилларидаёқ Шиллернинг “Севги ва маккорлик” пьессасида Фернанд ролини ижро этган. Кейинчалик у устози Тошхўжа Хўжаев таклифига биноан, Ҳамза номидаги Ўзбекистон миллий академик театрига ишга киради ва бу масканда умрининг оҳирига қадар фаолият олиб борди.

1980 йилдан эътиборан, асосий фаолиятидан узилмаган ҳолда, Ўзбекистон маданият институтида талабаларга санъат сирларини ўргатиб келаётганди.

У, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1967), Ўзбекистон Халқ артисти (1974), Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1977), Меҳнат шуҳрати ордени (2001) соҳиби бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.