Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори қидирувга эълон қилинди
Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори Идиев Нодир Фозилович фирибгарликда айбланиб қидирувга берилди. Бу ҳақда UzNews нашри Бухоро ИИБнинг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Бухоро шаҳар жиноят-қидирув бўлими бошлиғи UzNews.uz мухбири билан суҳбатда ТДИУнинг собиқ проректорига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми ва 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан жиноий иш очилганини маълум қилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети маъмуриятининг маълумотларига кўра Нодир Идиев жорий йилнинг июль ойида ишдан бўшаган. Аммо, университетнинг расмий сайтида Нодир Идиев ҳали ҳам университетнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректори эканлиги қайд этилган, дейилади хабарда.
Шарҳлар