Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида 9 ўринда
Пойтахтнинг ифлосланган ҳавоси тошкентликлар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган масала бўлиб қолмоқда. Кўчаларда ниқоб таққан одамларни кўриш мумкин. Бугун, 21 январь куни ҳавонинг ифлосланиш даражаси очиқ ҳавода бўлиш хавфли деб ҳисобланган «қизил» сифатида қайд этилган. PM2,5 концентрацияси меъёрдан 15.4 баробарга ошиб, сифат кўрсаткичи 162 ни ташкил этган.
Улашиш:
Шарҳлар