Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди
Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
У 2023 йил 24 март куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди, бугун эса ушбу лавозимда тасдиқланди.
Ушбу масала Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди. Президент Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Шавкат Буронович Умурзоқов номзодини тавсия этди.
Шаҳар ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Улашиш:
Шарҳлар