Тошкент яқинида содир бўлган ёнғин жойига Ўзбекистон ФВВ раҳбари келди
10 сентябрь куни соат 14:15 да Зангиота тумани Эркин маҳалласида жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари тезда воқеа жойига етиб келишди.
Айни пайтда бу ерда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
“Ёнғин оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабарида.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари жўнаб кетган.
Улашиш:
Шарҳлар