Тошкент –Мадина йўналиши бўйича айрим парвозлари кечиктирилди

Фото: Uzbekistan Airports

«Панорама Airways» авиакомпаниясининг Тошкент  Мадина йўналиши бўйича парвозлари 12 соатдан кўпроққа кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беряпти.

«Авиакомпаниянинг Тошкент  Мадина йўналиши бўйича  5P5381 ва 5P5369 рейслари пойтахт  аэропортида  самолётларнинг кеч етиб келгани сабабли бўлмоқда. Авиакомпания йўловчиларни ичимликлар ва иссиқ овқат билан таъминлаб, меҳмонхонада жойлаштиришни таклиф қилди», – дейилади хабарда.

Ҳар икки рейс ҳам яқин соатларда манзил аэропортига жўнаб кетиши режалаштирилган.

Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.