Грузин ва украин фаоллари Тбилисида перфоманс ташкил қилди

Фото: advantour.com

“Россияни ҳаммаси учун тўлашга мажбур қиламиз” – грузин ва украин фаоллари Тбилисидаги Тинчлик кўпригида перфоманс ташкил қилишди. Мтквари дарёси устида шу сўзлар ёзилган улкан баннер осилган.

Баннерда QR-код мавжуд бўлиб, у Россияни БМТдан чиқариб юбориш таклифи билдирилган петицияга олиб боради.

Аввалроқ БМТ резолюция қабул қилиб, унда Россияни Украинага нисбатан қилган ҳаракатлари ва етказган зарари учун репарация  тўлашига масъул деб тан олган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.