Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди
Ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида асфальт ўпирилиб тушгани акс этган суратлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирган.
Маълум қилинишича, иссиқлик қувурида авария ҳолати юз бергани оқибатида асфальт ўпирилиб тушган. Миробод тумани ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб боришгани, чуқур атрофи ўраб олиниб, ушбу муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилган.
Улашиш:
Шарҳлар