Тиббий диспансерларга оид маълумотномаларни онлайн юклаб олиш имкони яратилди

Фото: даракчи

My.gov.uz порталида тиббий диспансерларга оид маълумотномаларни юклаб олиш имконияти яратилди.

Энди ягона порталда  фуқаролар энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олиши мумкин.

“Бунинг учун My.gov.uz орқали керакли хизматни танлаб, тўловни амалга ошириш кифоя. Қолган ишни my.gov.uz нинг ўзи бажаради. Автоматик равишда аризангизни тўлдиради ва барча керакли текширувларни амалга оширади”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.