Тошкент метросида шилқимлик қилган эркак беш суткага қамалди
20 январь куни соат тахминан 16:00 ларда “Буюк Ипак йўли” бекатида 31 ёшли эркак бир қизга тегажоғлиқ қилган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида 31 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида у ўз айбига иқрор бўлмай, метро вагонида одамлар кўплигини таъкидлаб, унга қиз орқага йиқила бошлагандек туюлганини айтган. Шу сабабли қиз йиқилиб тушмаслиги учун уни елкасидан ушлаб қолган.
Бироқ суд жараёнида жабрланувчи унинг сўзларини рад этди. Унинг кўрсатмалари иш материалларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ҳам тасдиқланган. Бундан ташқари, сўнгги станцияга этиб келишганида, эркак вагондан бошқалар билан бирга тушмаган, балки қизни кутиб турган ва унга эргашди.
Суд 31 ёшли эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди ва беш суткалик маъмурий ҳибсга олиш жазосини тайинлади.
Шарҳлар